Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес собиқ давлат раҳбари бўлган машинада содир бўлган отишмадан сўнг ички ишлар вазири Карлос дел Кастильо ва мудофаа вазири Эдмундо Новильони ишдан бўшатишга чақирди.
"Агар президент Луис Арсе бу суиқасдга буйруқ бермаган бўлса, унда иштирок этган полиция ходимлари билан бирга ички ишлар ва мудофаа вазирлари Карлос дел Кастильо ва Эдмундо Новильони ишдан бўшатиб, зудлик билан уларга қарши иш қўзғатиши керак", деб ёзди у.
Моралес, шунингдек, унинг машинасига ўқ узганлар полиция ходимлари эканлигини исботловчи видео тасвирларни ҳам эълон қилди. Видеода ҳарбий кийимдаги бир киши йиғилганларга ўт очган одамлар полиция машиналарини ҳарбий базага ҳайдаб, кейин вертолётларда учиб кетишганини айтади.
Якшанба куни Моралес ўзининг ижтимоий тармоқларида "ҳукумат кўрсатмаси билан ҳибсга олишга уриниш" деб атаган видеони эълон қилди. Кадрларда машинада Моралесга ўқ узилгани, ҳайдовчининг бошининг орқа қисмида қон кўриниб турганини кўриш мумкин. Кейинчалик Моралес қотилликка уриниш қурбони бўлганини ёзган. Ички ишлар вазири ўринбосари Роберто Риоснинг айтишича, полицияда собиқ президентни ҳибсга олиш учун ордер йўқ, расмийлар воқеа юзасидан текширув ўтказади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.