Она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган боласини қўлини куйдирди.
Болалар омбудсмани томонидан аниқланишича, Х.А (1991 йилда туғилган аёл) 2024 йил 30 октябр куни 8 ёшли ўғли Б.А (2016 йилда туғилган) уйдаги ширинликларни рухсатсиз еганлиги сабабли уни гўёки жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан.
Натижада бола танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.
Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Х.А га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва яширингани туфайли унга қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 7 феврал куни Х.А. просессуал тартибда ушланиб, унга тегишли суд ажрими асосида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда.
Маълумот учун: Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноят учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида пенсия учун ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.