Боксчи йигитларимиз ҳам U 22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Боксчи йигитларимиз ҳам U 22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Бугун мусобақа доирасида йигитлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтди.

Финал баҳсида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Уларнинг тўққиз нафари ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Битта боксчимиз финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан юртимизга қайтади. Яна битта нафар боксчимиз бронза медалини қўлга киритганди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Нусрат Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев

Бронза:

-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов

Маълумот учун, йигитлар терма жамоамиз мусобақага 13 нафар боксчи билан йўл олганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақа доирасида қизларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишганди.

Демак, Ўзбекистон терма жамоаси U 22 Осиё чемпионатини қизлар ўртасида ҳам, йигитлар ўртасида ҳам, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринда якунлади!

Терма жамоамиз аъзолари 28 январь куни соат 16:00да Тошкентга қайтиб келишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!