ХОҚ 1904 йилдан бери Олимпия ўйинларидан жой олган боксни 2024 йилдан бошлаб ўйинлар дастуридан бутунлай чиқариб ташлаш билан таҳдид қилмоқда. Бунга россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA томонидан «Газпром» билан янги ҳомийлик шартномаси имзоланиши сабаб бўлган.
Қайд қилиш жоизки, ХОҚ ва IBA ўртасидаги узоқ йиллик зиддиятга қарамай, боксни Олимпия мақомидан маҳрум қилиш бўйича реал таҳдидлар илгари ҳеч қачон бўлмаган.
Тўғри, Токио-2020 олимпиадасида IBA бокс турнирини ўтказишдан маҳрум этилди. Уни ХОҚ ташкил қилган эди. Бундан ташқари, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг вақтинчалик дастурида бокснинг Олимпия спорт тури сифатидаги мақоми ҳалигача тасдиқланмаган.
Аммо 2024 йилга келсак, ХОҚ бокс мусобақаларини яна мустақил равишда ўтказиш ниятида эди. Боксни дастурдан чиқариб юбориш масаласи кўрилмаётган эди.
ХОҚ баёнотида Олимпиада раҳбариятини кескин чоралар кўришга ундайдиган бир қанча сабаблар санаб ўтилган. Энг муҳими - «Газпром»нинг IBA асосий ҳомийсига айлангани.
ХОҚ Россия газ гиганти билан келишувнинг узайтирилиши «IBA Россия ҳукумати томонидан назорат қилинадиган компанияга қарам бўлиб қолишда давом этишига» олиб келади деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, IBA Спорт арбитраж судининг (CAS) қарорини бажаришдан бош тортишда айбланмоқда. Май ойида IBA президентлиги сайловида Умар Кремлёв билан рақобатлашишга уринган голландиялик Борис ван дер Фирст сайловдан четлатилган эди. CAS бу қарор ноқонуний бўлган деб топди ва сайлов қайта ўтказилишини талаб қилди. Аммо IBA конгресси кўпчилик овоз билан янги сайлов ўтказишга қарши овоз берди ва Кремлёвга катта ишонч билдирди.
Ҳозирда ХОҚ ва IBA ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш имконияти кам. Икки ҳафта олдин, IBA конгрессида Умар Кремлёв ХОҚ раҳбариятига мурожаат қилиб, «Бизга шарт қўйишни бас қилинг, бизга ҳаётни ўргатманг», деб кескин жавоб қайтарган ва ташкилотдан ўз ишига аралашмасликни талаб қилган эди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.