Боғот туманида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Боғот туманида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.К.” МЧЖ раҳбари Х.Х. ва “L.T.” МЧЖ раҳбари Н.Х. фуқаро А.Ж.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қисқа фурсатда тижорат банки филиалидан 300 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 30 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!