Боғчаларда узайтирилган таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди

Боғчаларда узайтирилган таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди

Боғчалар учун эълон қилинган таътил кунлари 23 январга қадар узайтирилганидан хабарингиз бор. Низомга мувофиқ, мазкур кунлар учун боғча тўлови ундирилмайди.

Агар таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.

Агар келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!