Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиб лавозимига номзодларни излаш бошлангани ҳақида расмий баёнот берди, деб ёзмоқда Bloomberg.
БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблеяси қўшма хат йўллаб, ташкилотнинг янги бош котибини сайлаш жараёнини бошлади. Ҳужжат матни ноябр ойида Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Серра-Леоненинг БМТдаги доимий ваколатхонаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Қўшма хатда муаллифлар БМТ тарихида ҳеч қачон аёл киши ташкилот бош котиби лавозимини эгалламаганидан афсусда эканликларини билдирган. Шу муносабат билан БМТга аъзо давлатларга хотин-қизлар номзодларига кўпроқ эътибор қаратиш тавсия этилди. Бундан ташқари, ҳужжатда ташкилотнинг бўлажак раҳбарини танлашда минтақавий хилма-хилликка риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.
БМТ Бош котиблигига номзодларни ташкилотга аъзо давлатлар кўрсатади, бир мамлакат бир нафардан ортиқ номзод кўрсатиши мумкин эмас. Расмий номзод кўрсатиш учун Хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблея раисларига тегишли хат юбориш талаб этилади. Ўз навбатида, номзодлар БМТни ривожлантириш бўйича ўз қарашларини, шунингдек, даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт. Агар даъвогар БМТ тузилмасида ишласа, унга «манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик учун сайлов кампанияси даврида ўз ишини тўхтатиб туришни кўриб чиқиш» тавсия этилади.
Бош котиб сайлови келаси йилнинг июл ойи охирида ўтказилади. Ҳозирча бу лавозимга икки номзод — МАГАТЭ (БМТ таркибидаги Халқаро атом энергияси агентлиги) раҳбари Рафаэл Гросси ва ЮНКТАД (БМТнинг савдо ва тараққиёт анжумани) бош котиби Ребекка Гринспан даъвогарлик қилмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.