БМТ Бош котиби: "Ташкилот нуфузига путур етказилмоқда"

БМТ Бош котиби: "Ташкилот нуфузига путур етказилмоқда"

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антонио Гутерриш, БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш қарорини бажармагани учун ташкилотнинг ишончлилиги сўроқ остида қолганини айтди. Бу ҳақда Гутерриш Қатардаги Доҳа форуми очилишида маълум қилди.

"БМТ ва Хавфсизлик Кенгашига бўлган ваколат ва ишонч Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш резолюциясини амалга ошира олмагани учун сўнди", — деди БМТ Бош котиби.

Шу билан бирга, Гутерриш таслим бўлмаслигини ва сулҳ тузишга чақиришда давом этишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Ғазодаги икки ойлик уруш мисли кўрилмаган кўп қурбонларга олиб келган ва анклавнинг омон қолган аҳолиси гуманитар фалокат ва касаллик эпидемиясига дуч келмоқда.

Айни пайтда Исроил Ғазодаги жанглар яна бир неча ой давом этишига ишонади. Бироқ 7 октябрь куни ўғирлаб кетилган гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувларга эришилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!