БМТ Бош котиби: "Обеъктларимиз дахлсиз эканини яна бир бор тасдиқлайман"

БМТ Бош котиби: "Обеъктларимиз дахлсиз эканини яна бир бор тасдиқлайман"

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сўнгги 24 соат ичида БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг Ғазо секторидаги иккита мактабига уюштирилган ҳужумдан қаттиқ ҳайратда эканлигини айтди.

Минглаб фаластинликлар БМТ муассасаларида бошпана олаётганини эслатган Гутерреш, “Обеъктларимиз дахлсиз эканини яна бир бор тасдиқлайман” деди.

Бош котиб БМТ муассасаларида бошпана топган ўнлаб инсонлар, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлгани ва яраланганини таъкидлади.

"Урушда ҳар куни қабул қилиб бўлмайдиган даражада тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар қурбон бўлмоқда. Бу энди тўхтатилиши керак" - деди Гутерриш.

У Фаластин анклавида гуманитар ярашувга чақирувини янгилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!