БМТ Афғонистонда фақат эркак ходимларни қолдиришдан бош тортди

БМТ Афғонистонда фақат эркак ходимларни қолдиришдан бош тортди

Бу ҳақда БМТнинг гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ташкилоти баёнотида айтилади. Улар толибларнинг аёлларнинг БМТда ишлашига қўйилган тақиқини қандай айланиб ўтишни мақсад қилгани аниқ эмас, аммо улар "ихтиро қилиш, қайта ихтиро қилиш ва қайта ўйлаб кўриш"га ваъда беришмоқда. Таъкидланишича, аёллар БМТнинг Афғонистондаги ходимларининг 70 фоизини ва Афғонистон фуқароларининг 55 фоизини ташкил қилади ва бу Толибон тақиқи уларнинг аёлларни жамият ҳаётидан ўчириб ташлашга уринишларининг якуни бўлди.

🔸Аввалроқ, Доҳа конференсияси якунларига кўра, БМТ Толибон аёллар сиёсатини афғонларга ёрдам бериш учун асос сифатида қабул қилишга рози бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!