😳Блогер 10 000 литр Cоcа-Cоlа ичимлигига сода қўшди, оқибатда... (ВИДЕО)

😳Блогер 10 000 литр Cоcа-Cоlа ичимлигига сода қўшди, оқибатда... (ВИДЕО)

Россиялик блогер 10 минг литр Cоcа-Cоlа ичимлигига сода қуйди ва нима содир бўлганлигини видеога олди.

Видеода блогер ва унинг жамоаси бир неча минг шиша колани бочкага қуйишгани, кейин эса унга сода солишгани кўрсатилган. Натижада осмонга улкан кола фаввораси кўтарилди.

"Бу жуда қўрқинчли, бу жуда ажойиб", — дея изоҳ беришди воқеа иштирокчилари.

Блогер таъкидлаганидек, у сода ва Cоcа-Cоlа билан тажриба ўтказишга тўрт йил давомида тайёргарлик кўрган, бундай видеони суратга олиш унга 700 минг рублга тушган, шундан 446 минги сода учун сарфланган. Икки кун ичида видео You Tube ижтимоий тармоғида беш миллиондан ортиқ марта кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!