Бир кунда 33 мингдан ортиқ янги бемор! Бразилия «қора рекордлар»ни янгиламоқда

Бир кунда 33 мингдан ортиқ янги бемор! Бразилия «қора рекордлар»ни янгиламоқда

Бразилияда ўтган суткада коронавирусни юқтирган 33 274 нафар янги бемор аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Уч кундирки, Бразилияда вирусни юқтириш бўйича «кунлик рекордлар» янгиланяпти: пайшанба куни — 26 417 та ҳолат, жума куни — 26 928 та ҳолат.

Энг сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус касаллигига чалинганлар жами сони 499 966 нафарга етди — салкам ярим миллион нафар.

Сутка давомида вафот этганлар сони ҳам кўпайиб 956 нафарни ташкил этиб, пандемия бошланганидан бери 28 849 нафарга етди. Тузалиб кетганлар — 200 минг нафар.

Бразилия коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди, биринчи ўринда — АҚШ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!