Билл Гейтс ўзининг мемуар китобини чиқармоқчи

Билл Гейтс ўзининг мемуар китобини чиқармоқчи

Билл Гейтс “Microsoft” компаниясини ташкил этишдан олдинги ҳаёти ҳақида китоб чиқаради. Бу ҳақда у ўз блогида маълум қилди.

Китоб 2025 йилнинг феврал ойида “Source Code” номи остида чиқарилади, уни аллақачон “Амазон"да олдиндан буюртма қилиш мумкин.

Унда Гейтснинг болалигидан Гарвард университетини ташлаб, “Microsoft” компаниясининг асосчисига қадар бўлган ҳаёти қамраб олинган.

Гейтс таъкидлаганидек, у 20 ёшидан бери диққат марказида, аммо унинг бу ёшга қадар ҳаёти ҳақида жуда кам нарса маълум. Шу билан бирга, ундан тарбия, ўқиши, компания тузиш қарори ҳақида доим сўрашади.

“Бу саволлар мени одамлар ҳаётим ва уни шакллантирган таъсирлар билан қизиқтириши мумкин деб ўйлашга мажбур қилди”, деб ёзади Гейтс.

Қайд этишича, Гейтс китобда мен ҳаётининг дастлабки давридаги баъзи оғир дамлари: болалигида қандай қилиб омадсизликка учрагани, ўсмирлик чоғида ота-онаси билан қандай курашгани, яқин одамидан тўсатдан айрилишни бошдан кечиргани ҳақида ўртоқлашган.

Шунингдек, у мактабни ташлаб, ҳали мавжуд бўлмаган соҳага пул тикишга қарор қилганида дуч келган қийинчиликлари ҳақида гапиради.

“Аммо сиз менга ишонган, мени олдинга силжитган ва ғайриоддий томонларимни кучли томонларга айлантиришга ёрдам берган одамлар ҳақида ҳам билиб оласиз”, дейди Гейтс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!