Биласизми? Энг қиммат ош Самарқандда тайёрланади

Биласизми? Энг қиммат ош Самарқандда тайёрланади

Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистоннинг турли маъмурий ҳудудлари кесимида тайёр палов (ош)нинг ўртача нархлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, энг қиммат ош Самарқандда қайд этилган. У ерда 2019-йил декабрда бир порсия паловнинг нархи 20 минг сўм, бир килограмми эса 140 минг сўмдан сотилган.

Кузатув натижаларига кўра, Ўзбекистон ош марказларида 1 порсия ва 1 кг палов нархи 2019 йил декабрь ойи учун қуйидагича бўлганлиги (сўмда)  аниқланган:

•  Қорақалпоғистон Республикаси 1 порсия тайёр ош нархи — 12 167 сўм, 1 кг. ош – 85 минг 169 сўм.

•  Андижон – 1 порсия – 14 минг, 1 кг. – 98 минг сўм;

•  Бухоро – 1 порсия – 16 минг сўм, 1 кг. – 112 минг сўм;

•  Жиззах – 1 порсия – 15 минг, 1 кг. – 105 минг сўм;

•  Қашқадарё – 1 порсия – 15 минг, 1 кг. – 105 минг сўм;

•  Навоий – 1 порсия – 12 минг сўм, 1 кг. – 84 минг сўм;

•  Наманган – 1 порсия – 10 минг 700 сўм, 1 кг. – 74 минг 900 сўм;

•  Самарқанд – 1 порсия – 20 минг сўм, 1 кг. – 140 минг сўм;

•  Сурхондарё – 1 порсия – 11 минг 667 сўм, 1 кг. – 81 минг 667 сўм;

•  Сирдарё – 1 порсия – 15 минг сўм, 1 кг. – 105 минг сўм;

•  Тошкент – 1 порсия – 13 минг 333 сўм, 1 кг. – 93 минг 331 сўм;

•  Фарғона – 1 порсия – 14 минг сўм, 1 кг. – 98 минг сўм;

•  Хоразм – 1 порсия – 14 минг сўм, 1 кг. – 98 минг сўм;

•  Тошкент шаҳри – 1 порсия – 15 минг 400 сўм, 1 кг. – 107 минг 800 сўм.

“Ушбу нархларни белгилашда фақат танлаб олинган Ош марказларидаги тайёр палов нархлари ҳисобга олинган. Ресторан ва чойхоналардаги нархлар бундан мустасно”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!