Бензема бир нечта шахсий совринлар қўлга киритди

Бензема бир нечта шахсий совринлар қўлга киритди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг сўнгги мавсуми якунида учта индивидуал совринни қўлга киритди.

Ҳар йили Marca спорт газетаси томонидан ўтказиладиган маросимда футболчига Пичичи кубоги (мавсумнинг энг яхши тўпурари), Ди Стефано мукофоти (энг яхши футболчи) ва мухлислар томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини топширилди.

34 ёшли франциялик ҳужумчи ўтган мавсумда мадридликлар сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!