Беларусь Венесуэла билан муносабатни тикламоқчи

Беларусь Венесуэла билан муносабатни тикламоқчи

Беларусь Венесуэла билан ҳарбий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. "Лента.ру" хабарида Президент Александр Лукашенко Венесуэла етакчиси Николас Мадурога миллий байрам – Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригида шу ҳақда қайд этгани келтирилган.

"Икки томонлама муносабатни қайта йўлга қўйиш бўйича қабул қилинган қарор туфайли Минск ва Каракас ўртасидаги алоқа сезиларли даражада фаоллашади. Саъй-ҳаракатни бирлаштириш ҳозирги мураккаб шароитда давлатларимиз барқарор ривожланишини таъминлайди", дейди, жумладан, Лукашенко мактубида.

Лукашенконинг фикрича, сўнгги пайтда икки давлат дуч келган глобал муаммолардан келиб чиққан ҳолда, бу қадам ўз вақтида амалга оширилгани айни муддао.

Давлат раҳбари, шунингдек, Беларусь сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар, ҳарбий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш орқали Венесуэла билан дўстликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!