Байден Қатар амири билан Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш зарурлигини муҳокама қилди

Байден Қатар амири билан Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш зарурлигини муҳокама қилди

АҚШ президенти Жо Байден Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан суҳбатда Яқин Шарқдаги вазият ва Ғазо секторидаги гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш зарурлигини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Икки давлат раҳбарлари Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати томонидан гаровга олинган барча шахсларни зудлик билан озод қилиш зарурлигини муҳокама қилди”, — дейилади хабарда. Оқ уйнинг таъкидлашича, етакчилар Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами оқимини кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар ва Исроилнинг ёқилғи етказиб беришни қайта тиклаш қарорини муҳокама қилган. Шунингдек, улар, хусусан, тилга олинган масалалар юзасидан яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!