Байден Гуантанамодаги махсус қамоқхонани ёпмоқчи

Байден Гуантанамодаги махсус қамоқхонани ёпмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Гуантанамодаги махсус қамоқхонани ёпмоқчи. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик манбасига кўра, Оқ уй ушбу муассасанинг келажаги тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни бошлаган. Таъкидланишича, унинг келгуси тақдири тўғрисидаги ҳужжат яқин ҳафталар ёки ойларда имзоланиши мумкин.

АҚШнинг Кубадаги ҳарбий базасида жойлашган ушбу қамоқхона 2002 йилда ташкил этилган ва у халқаро террорчилар учун мўлжалланган.

Мамлакатнинг 44-президенти Барак Обама ҳам Гуантанамодаги қамоқхонани ёпиб, маҳбусларни бошқа мамлакатларга кўчирмоқчи бўлган эди. Бироқ, 2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп унинг ушбу қамоқхонани ёпиш ҳақидаги фармонини бекор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!