«Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев илк бор маъмурий жавобгарлик учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 29 ноябрь кунидаги қарорида қайд этилган. «Газета.uz» қарорни ўрганиб чиқди.
Ҳужжатга кўра, 1971-йилда туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган Бахтиёр Қудратуллаев 28 ноябрь куни соат тахминан 21:45 да Кўҳинур кўчаси, Grand Mir меҳмонхонаси яқинидаги уйлардан бирининг йўлагида ва ҳовлисида бўла туриб, «жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган».
Қудратуллаев суд мажлисида, ҳуқуқбузарликни тан олмай, ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини, уйида бўлганида уни уйидан олиб кетишганлигини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўради.
Судья Қудратуллаевни ўз ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик / базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади) ва 194-модданинг 1-қисмида (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларга бўйсунмаслик / БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган.
Орадан беш кун ўтиб, 3 декабрь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Қудратуллаев ва яна икки шахс жуда кўп миқдорда товламачилик айблови билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб этилгани ҳақида хабар берди. «Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган…Тергов давом этмоқда», — дейилади бошқарма хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.