"Барселона" Хавига янги шартнома таклиф қилади

"Барселона" Хавига янги шартнома таклиф қилади

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандеснинг ишидан қониқиш ҳосил қилган ва мутахассисга янги меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр. Diario Sport журналистлари хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" устозига "Реал" билан бўлажак ўйиндан сўнг янги шартнома таклиф қилади.

Манбага кўра, Эрнандеснинг "Барселона" билан янги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024/2025 йилги мавсум охирида якунига етади. 43 ёшли мураббий "Барселона"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда.

Испания чемпионатининг 25-туридан кейин каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида “Реал”ни 9 очкога ортда қолиб, пешқадамлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!