Маълум бўлишича, клуб ўтган йили 1,017 миллиард евро даромад олган, бу пандемиядан кейин илк бор фойда олиш имконини берган.
Бу йилги даромад эса 1,255 млрд еврога кўтарилиши кутилмоқда. Бу ёзда клуб активларининг сотилиши билан боғлиқ. Ўтган мавсумдаги даромад ҳисоблари ичига июнь ойи охирида клубнинг маҳаллий телевидение ҳуқуқининг 10 фоизини "Sixth Street" глобал инвестиция фирмасига сотгани ҳам киритилган.
Ушбу битим қиймати 200 млн евродан ортиқ бўлган ва молиявий йил учун охирги муддат бўлган 30 июнгача якунланган.
"Барса" июль ойида ушбу фирмага Ла Лига ТВнинг яна 15 фоизини 300 млн еврога сотди. Шундан сўнг иккита 24,5% "Barсa Studios" улуши 200 млн еврога сотилди. Ушбу маблағлар 2022/23 йилги даромадлардан жой олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.