Баданига татуировка чиздирган инсон тавба қилиб намоз ўқиса кечириладими?

A A A
Баданига татуировка чиздирган инсон тавба қилиб намоз ўқиса кечириладими?

Ассалому алайкум! Мен баданимга ёшлик қилиб татуировка чиздирганман. Энди буни катта гуноҳлигини тушуниб етдим. Энди тавба қилиб намоз ўқисам бу гуноҳим кечириладими? Жавобингиз учун раҳмат.

Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тавбанинг шартлари топилса кечиришни Аллоҳ таоло ваъда қилган. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги мақолани ўқиб чиқинг.

Тавба сўзи араб тилида қайтиш маъносини англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба деб аталган.
Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бир-бирини тўлдирувчи ва таъкидловчи бир неча таърифларни айтганлар:
Роғиб: Шариатда тавба гуноҳни ёмонлиги учун тарк қилиш, ўзидан ўтган камчиликка надомат қилиш, гуноҳни яна такрорламасликка азм қилиш ва имкони бор ишларни қайтадан қилишдир , деган.
Журжоний: Тавба қалбдаги гуноҳда давом этиш тугунини ечиб, Аллоҳга қайтиш ва Роббнинг барча ҳақларини адо этиш , деган.
Баъзилар: Тавба эътироф, надомат ва гуноҳдан узилиб чиқиш , деганлар.
Бошқалар: Тавба қилинган маъсиятга маъсият бўлгани учун надомат чекиш ва уни қайтармасликка азму қарор қилиш , дейдилар.
Таърифот китобининг соҳиби тавбанинг маъноси ва турлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни келтирган:
Тавбанинг маъноси учтадир: Биринчиси надомат қилиш. Иккинчиси Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтишга азму қарор қилиш. Учинчиси зулмларни ўрнига қайтариш учун ҳаракат қилиш.
Тавбанинг турлари:
1. Иноба тавбаси Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавба.
2. Истижоба тавбаси Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавба.
3. Фосид тавба фақат тил билан қилинган тавба.
4. Саҳиҳ тавба банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ўзини билиб, ундан қайтиши.
5. Насуҳ тавба . Араб тилидаги насуҳ сўзи холис , жазм , содиқ , насиҳат қилувчи маъноларини англатади. Демак, тавбатан насуҳан бирикмаси холис тавба , жазм тавба , содиқ тавба , насиҳатга тавба деган маъноларни англатади.
Аллоҳ таоло шундай буюради:
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! (Таҳрим сураси, 8-оят).
Насуҳ тавбанинг шаръий маъноси ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан: Тавбаи насуҳ нима? деб сўралганда, Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайрилмаслигидир , деб жавоб берганлар.
Журжоний: Насуҳ тавба олдинги гуноҳга қайтмасликка мустаҳкам азму қарор қилишдир , деган.
Таҳонавий: Насуҳ тавба қалб амалларидан бўлиб, қалбни гуноҳлардан тозалашдан иборатдир. Унинг аломати банда маъсиятни ёмон кўриши ва қабиҳ санаши ҳамда ҳеч хотирига келтирмаслигидир , деган.
Тавба ва унинг шартлари ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:
Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлиши учун уч шарт бор:
1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.
2. Уни қилгани учун надомат чекиш.
3. Абадул-абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш.
Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди.
Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳаққига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт ўша одамнинг ҳаққидан қутулиш зиёда қилинади.
Ҳақ мол-мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади.
Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.
Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳаққини ҳалол қилишини илтимос қилади.
Албатта, бунда тавба учун қилинаётган иш аввалгисидан кўра катта зарар келтирмаслиги шарт.
Барча гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ўша гуноҳдан қилган тавбаси тўғри бўлади. Қолган гуноҳлари тураверади.
Тавба ҳақида Қуръони Каримда келган ояти карималарни бир неча қисмга тақсимлашмумкин.
1. Тавбани қабул қилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири экани.
Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг Ўзи шундай марҳамат қилади:
Қайси бир расулни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Расул ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, албатта, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта меҳрибон эканини топар эдилар (Нисо сураси, 64-оят).
Аллоҳ таоло ҳақиқатан ҳам тавбаларни қабул этувчи Зот эканининг далили шуки, У бандаларидан иймон даъвосини қилиб, амалда шайтоннинг йўлидан юрганларини ҳам дарҳол азобга гирифтор қилмайди, балки кечиримли бўлиб, яна уларга ўзларини ўнглаб олишлари учун имкон яратиб, тавба эшигини очиб қўяди.
У Зот ҳақиқатан ҳам раҳмли бўлганидан гуноҳкор мунофиқларнинг айбини кечиб, уларга раҳм-шафқат кўрсатади.
2. Тавба анбиё ва солиҳ мўминларнинг сифатидир.
Тавба аслини олганда, олий мақомлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари бўлмиш набийлар ва расуллар ҳам тавбани лозим тутганлар. Шайтон алайҳилаъна тавба қилмагани учун тавқи лаънатга учради. Одам алайҳиссалом тавба билан мукаррамликка эришдилар.
Аллоҳ таоло набийларнинг тавбалари ҳақида шундай марҳамат қилади:
Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, (дедилар): Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан.
Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг тавбани кўплаб қабул қилувчисан, ўта раҳмлисан
(Бақара сураси, 127-128-оятлар).
Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг сифатларини баён қилар экан, энг аввало уларнинг тавба қилувчилар эканликларини зикр қилади:
Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъқилувчилар, сажда қилувчилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер! (Тавба сураси, 112-оят).
Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар. Чунки улар билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қиладилар, гуноҳларига чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар.
Аслини олганда, билиб-билмай қилинган гуноҳлар учун истиғфор айтиш иймоннинг етук аломатидир.
3. Тавбадан кейин солиҳ амал қилишга тарғиб.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир (Моида сураси, 39-оят).
Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Чунки ёмонликни қилмай қўйиб, юраверса, орада бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқ уни яна ёмонликка қайтариши мумкин. Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир.
Бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар мустаснодир. Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир
(Нур сураси, 4-5-оятлар).
Қуръони Карим бўҳтончини фосиқ , яъни Аллоҳнинг амридан чиққан одам деб васф қилмоқда. Бу жуда ёмон сифатдир. Энди бундай одам фақат ихлос билан тавба қилгандагина ва ўзини бутунлай тузатгандагина фосиқликдан чиқиши мумкин. Шунда унинг гувоҳлиги яна қабул қилинадиган бўлади.
Демак, бўҳтончининг фақат тавба қилиши кифоя эмас. Балки ўзини ўнглаганини жамият аъзоларига амалда кўрсатиши ҳам зарур. Бунинг учун покиза одамни қаерда, кимларнинг олдида, қандай қилиб зинода айблаган бўлса, ўша ерда, ўша одамларнинг олдида, ўшандай қилиб поклайди ва ўзини қоралайди. Сўнгра тавба қилади.
Жамият уни бир йил давомида кузатади. Шу муддат ичида чиндан ҳам ўзини тузатиб, шариатга хилоф ишларни қилмаса, ундан фосиқ номи олинади ва гувоҳлиги қабул қилинадиган бўлади.
4. Тавбанинг мукофоти ҳақидаги оятлар.
Қуйидаги ояти каримада Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни покланувчилар деб сифатлайди:
Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир , деб айт (Бақара сураси, 222-оят).
Аллоҳ таоло холис тавбанинг мукофоти жаннат экани ҳақида марҳамат қилиб, қуйидаги ояти каримани нозил қилган:
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. У Кунда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан , дерлар (Таҳрим сураси, 8-оят).
5. Тавба Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳматидир.
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини севади ва уларнинг тавбаларини қабул қилишни хоҳлайди. Қуйидаги ояти карималар айнан шу маънода нозил қилинган бўлиб, бу ҳам Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига беқиёс марҳаматидир:
Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни сизлардан олдингиларнинг суннатларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни ирода қиладир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни ирода қиладир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса улкан оғишга мойил бўлишингизни ирода қиладир.
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир
(Нисо сураси, 26-28-оятлар).
Ва яна:
Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золимдир, ўта жоҳилдир.
Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учундир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир
(Аҳзоб сураси, 72-73-оятлар).
6. Ўтган набийлар тавбага чақиришган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:
Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У айтди: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос.
Эй қавмим, бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақат мени йўқдан бор қилган Зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми?
Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборади ва қувватингизга қувват зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг
(Ҳуд сураси, 50-52-оятлар).
Аллоҳ таоло қайси қавмга набий юборса, албатта, бу набийларнинг илк даъватлари қавмларини тавбага чорлаш бўлган. Ҳозиргина кўриб ўтганимиз ояти карималар ва қуйида келтириладиган ояти карима ҳам шу маънода нозил бўлган:
Ва Самудга ўз биродарлари Солиҳни (юбордик). У: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизни ердан пайдо қилди ва уни обод қилишингизни талаб қилди. Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир , деди (Ҳуд сураси, 61-оят).
Тавба ҳақида келган ҳадислардан намуналар:

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: لَلَّهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ حِينَ يَتُوبُ إِلَيْهِ مِنْ أَحَدِكُمْ كَانَ عَلَى رَاحِلَتِهِ بِأَرْضِ فَلَاةٍ، فَانْفَلَتَتْ مِنْهُ، وَعَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَأَيِسَ مِنْهَا، فَأَتَى شَجَرَةً فَاضْطَجَعَ فِي ظِلِّهَا، قَدْ أَيِسَ مِنْ رَاحِلَتِهِ، فَبَيْنَا هُوَ كَذَلِكَ، إِذَا هُوَ بِهَا قَائِمَةً عِنْدَهُ، فَأَخَذَ بِخِطَامِهَا، ثُمَّ قَالَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ: اللَّهُمَّ أَنْتَ عَبْدِي وَأَنَا رَبُّكَ، أَخْطَأَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ . رَوَاهُ الشّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида бирингизнинг улови устида шароби ва таоми билан кимсасиз биёбонда қочиб кетса, ундан умидини узиб, бир дарахтнинг тагига бориб, соясида ётганда, уловидан умиди батамом узилиб бўлганида, ана шу ҳолатдалигида қараса, у
(улов) олдига келиб турган бўлса, жиловидан тутиб, ўта хурсанд бўлиб кетиб, Аллоҳим! Сен бандамсан! Мен Роббингман! деб юборганидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўлади. У хурсандчиликнинг шиддатидан хато қиган эди , дедилар .

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қилурман , дедилар .
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: كُلُّ بَنِي آدَمَ خَطَّاءٌ، وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ . رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Барча одам боласи хатокордир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир , дедилар .

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ . رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳ банданинг тавбасини, модомики у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта қабул қилади , дедилар .

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بِالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ، حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳ то қуёш мағрибдан чиққунича кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кечаси қўлини ёзади ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кундузи қўлини ёзади , дедилар .


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَابَ قَبْلَ أَنْ تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا تَابَ اللهُ عَلَيْهِ . رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким қуёш мағрибидан чиқмасдан туриб тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади , дедилар .

Иккисини Муслим ривоят қилган.
Тавбанинг фойдаларидан:
1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.
2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.
3. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.
4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ


Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат ҳосил қилишдан иборат.
2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана шу алам надомат деб аталади.
3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азму қарор ила гуноҳни тарк қи лишдир.
Бу ўринда гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади.
Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ва тавба қилиш ила бўлади.
Келаси замондагиси умрининг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш ва гуноҳ шубҳаси бор нарсалардан сақланиш орқали бўлади.
Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларга астойдил тавба қилиш ва уларга каффорот бўладиган амалларни бажариш ҳамда қазоларни адо этиш билан бўлади.
Демак, тавбанинг ҳақиқати илм, надомат (ҳол) ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан, яъни амалдан иборатдир.
Гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканини билмаган одам қилган гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади.

ТАВБАНИНГ ВОЖИБЛИГИ


Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун баъзиларини зикр қиламиз.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар (Нур сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади:
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! (Таҳрим сураси, 8-оят).

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қиламан , дедилар .

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Тавбанинг вожиблигига мусулмон уммати ижмоъ қилган. Чунки гуноҳлар бандани Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи ва ҳалокатга олиб борувчидир. Шунинг учун ҳам улардан қочиш ва тавба қилиш вожиб бўлади.
Тавбани давомли равишда қилиш вожибдир. Зеро, банда ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳкордир. У аъзолари билан гуноҳ қилишдан сақланган чоғида ҳам қалбида гуноҳни режа қилиши мумкин. Ундан ҳам сақланганда, шайтоннинг васвасасига йўлиқиши бор. Бунга ўхшаш нарсалар анчагина.
Шунинг учун ҳам давомли равишда тавба қилиб туриш лозим. Бу иш ўта муҳим ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишни ҳар куни қилиб турганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: وَاللهِ إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ سَبْعِينَ مَرَّةً . رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш марта истиғфор айтиб, тавба қиламан , дедилар .

Бухорий ривоят қилган. ( Руҳий тарбия ). Валлоҳу аълам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлатлар йиллик тонна ҳисобида кўрсатилди

Ўзбекистон ҳам юқори ўринларда туради: 10-ўрин.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Пентагон эълон қилган “сирли учар жисм” тармоқда кулгига сабаб бўлди

Айрим фойдаланувчилар уни “фаришта” ёки “ўзга сайёралик” деб тахмин қилган.

Зеленский Киев вилоятига "Орешник" ракетаси зарба берганини тасдиқлади

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия тунда мамлакат бўйлаб 90 та ракета ва 600 та дрон учирган.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Telegraph: Россиянинг "Орешник" ракетасини тутиб қолиш воситалари мавжуд эмас

Британиянинг The Telegraph газетаси хабар беришича, бугунги кунда Россиянинг ўрта масофага учувчи «Орешник» баллистик ракетасини тўхтатиб қолиш имкони йўқ.

Эрон армияси генерали: "Трамп ва АҚШ ҳарбийлари ноқулай аҳволда қолди"

Бу ҳақда Эрон армияси генерали Муҳсин Ризои маълум қилди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.