Умму Ал-Қувайн амирлигининг Олий Кенгаши аъзоси ва ҳукмдори шайх Сауд бин Рашид Ал Муалла амирликда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва бошқаришни тартибга солувчи фармон чиқарди.
2024-йилдаги 9-сонли қарорда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва ҳокимлик томонидан белгиланган ҳудудларда сақлаш белгиланган. Ҳайвоннинг эгаси етти кун ичида уни уйига олиб кетиши мумкин бўлади. Ҳукуматлар қаровсиз ҳайвонларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
2022-йил феврал ойида Абу-Дабида қаровсиз мушукларга ёрдам бериш дастури ишга туширилган эди. У кўнгиллиларни “volunteers.ae” сайтида ёки мобил илова орқали амирликдаги ҳайвонларни парвариш қилиш марказларида ёрдам бериш учун рўйхатдан ўтишга ундайди.
"Кўнгиллилар ва ветеринарларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Абу-Дабида ўн минглаб муҳтож мушуклар бемалол айланиб юради. Кўнгиллилар уйсиз ҳайвонларга ёрдам бериш учун кенг ҳудудларни ўрганиб чиқади. Асосий эътибор Ал Равда, Халифа Сити, Баҳиа, Мафрақ, Ал Раҳа, Рабдан, Абу Даби Гате Сити, Мина Заед ва Ал Реэм ҳудудларига қаратилган", дейилади хабарда.
Шунингдек, иккита нотижорат веб-сайт ишга туширилган: биринчиси уй ҳайвонлари эгаларига уларнинг қаердалигини кузатишга ёрдам беради (microchipped.ae), иккинчиси озиқлантириш станцияларини тўлдириш учун озиқ-овқат бериш имконини беради (foodtostrays.ae).
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.