Зангиотадаги 21-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди.
Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 102-1-моддасида Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари кириши белгиланган.
Йиғилишда колонияда жазо муддатини ўтаётган 1 минг 159 нафар маҳкума комиссия аъзолари томонидан ўрганилиб, 998 нафарига тузалиш йўлига ўтган, деган хулоса берилди.
Бунда, уларнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳкумаларнинг муассасада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши каби мезонлар ҳам кўриб чиқилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.