АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси Омина Азизова Санъатшунослик институти олимларнинг тадқиқот натижалари ҳақида маълум қилди.
Санъатшунослик институт томонидан ўтган йили қатор халқаро кўргазмалар ташкил этилди. Хусусан, 2022 йил 24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача Франциянинг Париж шаҳридаги Лувр музейида ташкил этилган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазмада институт коллекциясидан 13 дона ноёб экспонат намойиш этилди.
2023 йилнинг 28 сентабрдан 2024 йил 5 январгача Пекин шаҳрида “Бир макон – бир йўл” халқаро лойиҳасининг 10 йиллик юбилейига бағишланган халқаро форум доирасида Сарой (Гугун) музейида Маданий мерос ва археология соҳасидаги кўргазма ташкил қилинди. Мазкур кўргазмага Институт коллекциясининг 12 дона археологик ашёси намойишга қўйилди.
2023 йил 4 майдан 2024 йил 14 январгача Германиянинг Берлин шаҳридаги Жеймс Симон галереяси ва “Янги музейи”да Ўзбекистон археология хазиналари. Македониялик Искандардан Кушон империясигача” деб номланган кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Институт коллекциясидан 128 дона ноёб экспонат иштирок этди. Мазкур кўргазманинг немис ва ўзбек тилларида каталоги нашрга тайёрланди ва чоп этилди.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.