Австралиядаги дарё миллионлаб ўлик ва чириган балиқларга тўлди

Австралиядаги дарё миллионлаб ўлик ва чириган балиқларга тўлди

Австралиянинг Дарлинг дарёси миллионлаб ўлик ва чириган балиқларга тўлди. Бу ҳақда Wion нашри хабар бермоқда.

NSW бошланғич саноат департаменти маълумотларига кўра, сув оқимининг етарли эмаслиги, сув сифатининг пастлиги ва ҳароратнинг кескин ўзгариши оқибатида миллионга яқин балиқ нобуд бўлган.

Сўнгги йилларда 500 нафар аҳолига эга Менинди шаҳри сел ва қурғоқчиликдан азият чекди.
Штат расмийларига кўра, дарёда аввалги тошқинлардан кейин суякли сельдь ва сазан каби балиқлар сони кўпайган, аммо ҳозирда тошқин сувлари камайгани сабабли уларга қирғин келган.

“Балиқларнинг нобуд бўлиши сувдаги кислород даражасининг пастлиги (гипоксия) билан боғлиқ, чунки сув тошқинлари камайган. Минтақадаги ҳозирги иссиқ об-ҳаво ҳам гипоксияни кучайтирмоқда, чунки илиқроқ сув совуқ сувга қараганда камроқ кислородни ўз ичига олади ва балиқ юқори ҳароратларда кислородга юқори талабга эга”, - дейилади штат ҳукумати баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!