Австралия Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллектидан давлат тасарруфидаги барча қурилмаларда фойдаланишни расман тақиқлади. Шахсий гаджетларга нисбатан чекловлар ҳали жорий этилмаган, бироқ ҳукумат бу технология миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Ҳукумат миллий хавфсизлик ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун тезкор ва қатъий чора кўрмоқда», — деди Австралия ички ишлар вазири Тони Берк.
DeepSeek – бу 2025 йил 10 январда тақдим этилган хитойлик ChatGPT аналогидир. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, у ғарбий рақобатчилардан қолишмайди, аммо ишлаб чиқариш нархи анча арзон. Бироқ киберхавфсизлик бўйича мутахассислар фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари Хитой серверларида сақланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Австралиялик киберхавфсизлик бўйича эксперт Дана Маккайнинг тушунтиришича, DeepSeek орқали тўпланган маълумотлар нафақат жиноятларни тергов қилиш, балки иқтисодий жосуслик мақсадида ҳам ишлатилиши мумкин.
Бундан ташқари, DeepSeek Хитойда қаттиқ цензура остида ишлайди. Масалан, у 1989 йил Тяннанмен майдонидаги воқеалар, Си Цзиньпин ёки Маданий инқилоб ҳақида саволларга жавоб бермайди.
DeepSeek'нинг Австралияда тақиқланиши Хитой технологияларини чеклаш сиёсатининг давомидир. 2018 йилда Австралия Huawei ва ZTE компанияларини ўзининг 5G инфратузилмасидан чиқариб ташлаган, 2023 йилда эса TikTok'ни потенциал хавф сифатида тан олган эди. Энди АҚШ, Франция, Ирландия ва Жанубий Корея ҳам DeepSeek'ни чеклаш чораларини кўриб чиқмоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.