Астанада ўзбекистонлик икки нафар фирибгар қўлга олинди

Астанада ўзбекистонлик икки нафар фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистонда 21 ёшли қизни унаштириб, сўнг унинг қариндошларидан пул ундирган фирибгар Астанада қўлга олинди, деб хабар беради Polisia.kz.

Хабар берилганидек, пойтахт полицияси МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда 15-16 март кунлари кенг кўламли «Қидирув» тадбирини ўтказди. Тадбирнинг биринчи кунида Астана шаҳрида 8 нафар жиноятчи аниқланиб, қўлга олинди. Йўқолган 3 нафар фуқаронинг жойлашган жойи аниқланди.

Давлатлараро қидирувга берилган икки хорижликдан бири ўзбекистонлик аёлдир.

«Халқаро қидирувда бўлган 23 ёшли ўзбекистонлик қизнинг шахси аниқланди. У қариндошига унаштиргандан сўнг 21 ёшли қизни уйидан олиб кетган. Кейинроқ у қудаларидан шантаж йўли билан пул талаб қилган», — дейилади полиция хабарида.

42 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик қилиб, пойтахтда яшаб келган. Самарқанд шаҳрида бир кишини ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 1 миллион 400 минг сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ҳозирда исм-шарифлари тилга олинган ҳар икки гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига сақланмоқда. Экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!