Асоссиз судланган шахс реабилитация қилинди

Асоссиз судланган шахс реабилитация қилинди

Мамлакатимимзда  кейинги уч йилдан ошиқроқ вақт мобайнида суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, яъни соҳани янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, фаолияти самарадорлигини юксалтириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини юзага келтириш, жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва қонун асосида ҳал қилиш каби самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютиғимиздир” деб билдирган фикрлари, бундан кейин ҳам  судлар томонидан адолатни қарор топтиришдаги фаолияти самарадорлиги оширишда дастуриламал  бўлади деб ҳисоблаймиз.  
Хусусан,  ўтган 2019 йил давомида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан 56 шахсга оид 36 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми ва ажримларининг чиқарилиши фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан ишончли ҳимоя қилишнинг бир кўриниши бўлиб, қуйидаги мисолни келтирмоқчимиз:  
    Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган А.Салохиддинов (исм шарифи ўзгартирилган) Ички ишлар органларида жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасида ишлаб, ҳокимият вакили, мансабдор шахс бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан қасддан фойдаланган ҳолда тамагирлик йўли билан бир гуруҳ бўлиб, қиймати 5.176.000 сўмга тенг бўлган  4 минг АҚШ долларини пора тариқасида олишиб, шунча миқдорда мулкий наф кўришганликда айбли деб топилган.
А.Салохиддинов келтирган Апелляция шикоятида, биринчи босқич суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ текширилмасдан, судда аниқланган далилларга асосан ҳукм чиқарилмагани ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳукмини бекор қилишни сўраган.
ЖПК нинг 463-моддаси 1-қисмига мувофиқ, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларни текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим деб кўрсатилган талабидан келиб чиқиб;
Судлов ҳайъати, келтирилган шикоятни қаноатлантириб, суд ҳукмини бекор қилиб, А.Салохиддиновни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг           83-моддасига асосан реабилитация қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, ОҚЛОВ  ҳукми чиқариб, А.Салохиддиновга, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда, жиноий таъқиб натижасида етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиён оқибатларини бартараф қилиш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни ҳисобланган Конституциянинг “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари” бобида Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини  суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансаабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Мухтасар айтганда, мамлакатимиз тараққиёти, унинг янада гуллаб-яшнаши, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши ҳамда уларнинг хақ-ҳуқуқлари поймол бўлишини олдини олиш, суд ҳокимиятининг шунингдек ҳар бир давлат органи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифасидир.  

 

Жиноят ишлари бўйича Бухоро
вилоят суди раиси ўринбосари                                                  А.Шайдоев


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Озарбайжон самолёти Қозоғистонга етиб бормай гувоҳларсиз йўқ бўлиб кетиши мақсад қилинган

Озарбайжон самолёти Панцирь ҳаво мудофаа тизими орқали зарба берилган.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

АҚШ Украинанинг Россия ҳужумини тўхтата олмаслигини эълон қилди

Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

Европани ғазаблантирган учрашув

Путиннинг айтишича, Словакия ва Фицо Украина музокараларида воситачилик қилишга тайёр.

Ғарб Россиянинг Украинадаги ғалаба йўлини эълон қилди

Россия Украинада ғалаба қозониш йўлида, Европа тинчликни қўллаб-қувватлаши керак

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Январь ойи учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзгидромет ойлик прогнозни эълон қилди.

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Ҳалокатга учраган Озарбайжон самолёти ҳақида батафсил маълумот берилди

Қозоғистон ҳудудига киришдан аввалроқ ҳаво кемасининг бошқарув тизими, лифти ва алерони ишламай қолган. Экипаж барқарор мувозанатни ва баландликни сақлаб тура олмаган.

Украина шимолий кореялик аскарни асирга олди

Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Россия тан олди: Грозний аеропортига AZAL самолёти қўнаётганда дронлар ҳужум қилган

Аввалроқ "Росавиация" Актаудаги авиаҳалокат сабабларини изоҳлар экан, самолёт ҳавода қушлар билан тўқнашиб кетгани, шундан сўнг командир Актауга қўнишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

Яқин Шарқдаги можаро минтақалараро ҳаво қатновини фалаж қилди

Бундай қарор аллақачон дунёнинг 20 дан ортиқ йирик авиаташувчилари томонидан қабул қилинган.

Путин тажовузкор урушга чек қўйиши керак — Озарбoйжоннинг мухолифат партияси

Озарбoйжоннинг “Мусават” мухолифат партияси Azerbaijan Airlines самолёти уриб туширилгани сабабли Россияни Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Кеча жиноятчи Исроил армияси шифохонанинг бир қисмини ёқиб юборган.

Руслар Украина тупроғида олдинга силжимоқда

Таҳлилчилар Донетск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктлари ҳудудида рус қўшинларининг олдинга силжишини қайд этишмоқда.

Буни билишингиз керак: Ғазо шимолида нима бўляпти?

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.

Зеленский Озарбайжон самолёт ҳалокатида Россияни нима деб айблади?

Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Анти-сионист раввинлар Нью-Ёркда баёнот берди

Нью-Ёркда, Barclays Center'да сионистларга қарши яҳудий раввинларнинг оммавий йиғилиши бўлиб ўтди.

Корея пул бирлиги тарихий минимал даражага қулади

Мамлакатдаги сиёсий ноаниқлик давом этиши мумкин бўлганлиги сабабли, сешанба куни Корея вонининг қиймати АҚШ долларига нисбатан кескин пасайди.

Бош прокуратура Комил Алламжоновга суиқасдга алоқадор Россия фуқаролари ҳақида маълумот берди

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

Путин: Газ етказиб бериш шартномаларини янгилаш учун жуда кеч бўлди

Путин пайшанба кунги телемурожаати чоғида Украина орқали Словакия, Чехия ва Австрияга газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтириш учун бу йил вақт қолмаганини айтди ва Киев бу ҳаракат билан...

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

Бунинг устига, 18 ёшли футболчининг оиласи байрам даврида мотамга чўмди.

Хитойнинг олтинчи авлод янги қирувчи самолёти

Хитой ўзининг олтинчи авлод янги қирувчи самолётини илк бор синовдан ўтказди.

Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни

Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Ой бошидан буён 495 киши ҳибсга олинган. Ал-Халилдаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди, бир аскар оғир яраланди.

Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилгани исботландими?

Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Маҳмуд Аббос режими Ғарбий Соҳилда Ал-Жазира каналини тақиқлади

Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Москва Кишинёвга таҳдид қилди

Кишинев томонидан Днестрбўйи электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади.

АҚШ Ғазодаги сулҳ, ёрдам ҳақида гапиради, аммо Исроилнинг очлик сиёсатини эътиборсиз қолдиради

Байден Нетаняхуга Ғазода хоҳлаган ишини қилиши учун "бўш чек" берганга ўхшайди.