Манбаларга кўра Башар ал-Ассад самолёт ҳалокатида ҳалок бўлиши мумкин эди.
Мутахассисларнинг фикрича, самолёт Москва вақти билан тахминан 05:00 да Дамашқ ҳудудида радарларда пайдо бўлган ва 40 дақиқалик парвоздан сўнг кузатувни тўхтатган. Охирги марта Ҳомс шаҳри яқинида самолёт денгиз сатҳидан 495 метр баландликка кўтарилганида кузатилган. Ўшандан бери самолётнинг қаерда эканлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
8 декабрь куни эрталаб Сурия армиясининг исмини ошкор этмаган юқори мартабали зобитлари Асад мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар пайтида самолётга ўтириб, Дамашқни тарк этганини маълум қилди. Самолёт қайси йўналишда ҳаракат қилгани номаълум.
Исроил расмийсига кўра, Асаднинг режалари Москвага келиш эди. Сурия президенти Дамашқдан ярим тунда жўнаб кетди ва Россия пойтахтига сафарга тайёргарлик кўраётган Суриядаги Россия базасига йўл олди, дея хабар беради аноним манба.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.