Ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар ва техникага зарар етгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Брюсселда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишель иштирокида уч томонлама учрашув ташкил этилганди.
Музокаралар якунида Мишел яқин орада чегара комиссияларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтишини, унда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилишини айтганди.
Маълумки, ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида арманлар Озорбайжонга тегишли Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини босиб олади. Орадан ўттиз йил ўтиб озарбайжонлар ўз ҳудудини қайтариб олишга эришди. Эндиликда муносабатлар бироз илиқлашиб, чегараларни аниқлаш борасида келишувга эришилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.