Арманистонда Россиянинг "Мир" банк карталари билан операциялар тўхтатилади

Арманистонда Россиянинг "Мир" банк карталари билан операциялар тўхтатилади

Молиявий ташкилотлар 30 мартдан бошлаб карталар орқали тўловларни қабул қилишни тўхтатади. Фақат истисно тариқасида "ВТБ" банкнинг мамлакатдаги шўбаси "ВТБ Арманистон" томонидангина "Мир" банк карталаридан фойдаланиш давом эттирилади.

Чекловлар жорий йилнинг феврал ойида АҚШ томонидан Россиянинг "Миллий тўлов карталари тизими" ("Мир") операторига нисбатан қабул қилинган санкциялар сабабли киритилмоқда.

Арманистондан ташқари Қозоғистон, Беларус, Венесуэла, Ветнам, Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳам "Мир" карталаридан фойдаланишга чекловлар жорий қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!