Арманистон КХШТдан ёрдам сўрашдан бош тортди

Арманистон КХШТдан ёрдам сўрашдан бош тортди

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан ёрдам сўрашдан бош тортди.

Ереван КХШТдан Арманистонга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатни 23 ноябрдаги йиғилишда кўриб чиқишдан олиб ташлашни сўради, дея маълум қилди ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов.

"Арманистон томони, гарчи бошқа барча иттифоқчилар бу қарорни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу ҳужжатга ҳеч қандай қизиқиш билдирмади, бундан ташқари, ишимизнинг якуний қисмида уни кун тартибидан бутунлай олиб ташлашни сўради", — дея таъкидлади Тасмагамбетов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!