Aргентинада ўрмон ёнғинлари туфайли 250дан ортиқ уй ёниб кетди

Aргентинада ўрмон ёнғинлари туфайли 250дан ортиқ уй ёниб кетди

Aргентинада ўрмон ёнғинлари натижасида 7 киши жиддий жароҳат олди, 15 киши бедарак йўқолди, 200 га яқин киши эвакуация қилинди. 

Хабар берилишича, бир нечта қишлоқ ёниб кетган. Олов 250 дан ортиқ уйга зарар етказган.

Ёнғинни ўчиришда 2 та вертолёт, 3 та самолёт ва 12 та ўт ўчириш машинаси иштирок этмоқда.

Мамлакат 2020 йил бошидан бери ўрмон ёнғинларидан азият чекмоқда. Ушбу табиий офат ҳудудда мисли кўрилмаган қурғоқчилик келтириб чиқарди. Мамлакат марказида жойлашган Кордоба вилояти энг кўп зарар кўрди: 330 минг гектардан зиёд майдон ёниб кетди. Бутун мамлакат бўйлаб миллион гектардан ортиқ майдон зарар кўрган.

Расмийларнинг фикрича, баъзи ёнғинлар қасддан ўт қўйиш оқибатида хосил бўлган. Ҳозирда ушбу масала юзасидан полиция тергов олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!