Аргентина ҳукумати Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) директори Рафаэль Гроссини БМТ Бош котиби лавозимига расман номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Жанубий Америка давлати Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди, деб хабар беради ТАСС.
— Аргентина Республикаси МАГАТЭнинг амалдаги бош директори Рафаэль Гроссининг номзодини 2027-2031 йиллардаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби лавозимига кўрсатиш шарафига муяссар бўлди, — дейилади хабарда.
Аргентина расмийларининг фикрига кўра, Гросси можаролар ва жиддий халқаро инқирозлар вазиятида дипломатик мулоқотни ривожлантиришга қодир. Шунинг учун у БМТ Бош котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўрсатилган.
Икки киши ушбу лавозимга номзод бўлиш истагини билдирган. Биринчиси, Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэль Гросси, иккинчиси эса БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби Ребекка Гринспан.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.