Арда Гулер Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади

Арда Гулер Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади

Германияда бўлиб ўтаётган Евро-2024 доирасидаги Туркия ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг иккинчи бўлимида «Реал»нинг 19 ёшли футболчиси Арда Гулер Гиорги Мамардашвилига қарши ўйинда шоҳ гол муаллифи бўлди.

Эътиборлиси, Гулер ўзининг «зарбаси» туфайли янги футбол рекордини янгилади. Турк 19 ёшу 114 кунлигида евро тарихидаги дебют учрашувида гол урган энг ёш футболчига айланди.

✍️ Илгари бу рекорд Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, у 2004 йилда 19 ёшу 128 кунлигида Греция терма жамоаси дарвозасига гол урган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!