Archer Aviation ўзининг ҳаво таксилари билан йўловчиларни ташишга рухсат олди

Archer Aviation ўзининг ҳаво таксилари билан йўловчиларни ташишга рухсат олди

Вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) электр самолётларини ишлаб чиқарувчи Калифорнияда жойлашган компания АҚШ Федерал Авиация Бошқарувидан 135-қисм сертификатини олди.

Бу Archerга тижорат парвозларини бошлаш имконини беради.

Айни пайтда дунёда фақат 2 та компания бундай рухсатга эга. Компания тўрт йўловчи ва бир учувчига мўлжалланган Midnight ҳаво таксисини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрланмоқда. Унинг парвоз масофаси 160 км, тезлиги 241 км/соатгача.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!