АҚШнинг яна бир штатида маймун чечак инфекцияси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

АҚШнинг яна бир штатида маймун чечак инфекцияси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Калифорния губернатори Гевин Ньюсом штатда маймунчечак касаллиги тарқалиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар бермоқда Associated Press.

“Биз федерал ҳукумат билан кўпроқ вакциналар етказиб бериш, хавфни камайтириш бўйича хабардорликни ошириш бўйича ишлашда давом этамиз”, — дея Ньюсом сўзларини келтирган агентлик.

Фавқулодда ҳолат эълон қилиш штатга умуммиллий чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга, кўпроқ вакциналарни топишга ва одамларни қаердан даволаниш ва вакцина олиш мумкинлиги ҳақида маълумот беришга ёрдам беради, деди у.

Қайд этилишича, Калифорния 61 минг дозадан ортиқ вакцина олган ва 25 мингдан ортиқ дозани аҳолига тарқатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!