АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Европа иттифоқчиларига Украина учун хавфсизлик кафолатлари фақат тинчлик битими имзолангандан кейингина муҳокама қилинишини очиқ айтди. Бу ҳақда Politico нашри вазият билан таниш бўлган икки европалик дипломатга таяниб хабар бермоқда.
Дипломатларнинг хабар беришича, Рубио Европа вакилларига Вашингтоннинг Украина бўйича позициясини баён қилган.
Рубионинг таъкидлашича, АҚШ Украинага ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини Россия билан келишув тузилгандан кейингина беришга рози бўлади, дейди дипломатлар. Уларнинг айтишича, бу талаб АҚШ томонидан яқинда Киевга тақдим этилган сиёсий ва дипломатик таклифларда ўз аксини топган.
Бошқа бир европалик расмий Рубио Вашингтон учун хавфсизлик кафолатларининг муҳимлигини таъкидлагани ва бу масала бошқа музокара мавзуларидан алоҳида кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, у АҚШ маъмурияти барча асосий масалалар бўйича кенг қамровли ва тезкор келишувга эришиш тарафдори эканини таъкидлади.
Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт бу даъволарни рад этиб, Рубиога оид баёнотлар "тўғри эмас"лигини айтди.
"Котиб Рубио ва Трамп маъмурияти хавфсизлик кафолатлари тинчлик келишувининг бир қисми бўлиши кераклигини очиқ ва шахсий тарзда очиқ айтди", - деди у.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.