АҚШнинг Исроилга қурол етказиб бериши тўхтагани йўқ

АҚШнинг Исроилга қурол етказиб бериши тўхтагани йўқ

«АҚШнинг Исроилга қурол етказиб бериши тўхтагани йўқ».

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кучли бомбаларнинг фақат бир партиясини Исроилга топшириш кечиктирилган.

Америкалик дипломатнинг айтишича, «GBU-24» бошқариладиган бомбалари Рафаҳ каби аҳоли зич жойлашган ҳудудда ишлатилишидан хавотирлар туфайли Исроилга ҳали юборилмаган:

“Аммо бошқа барча қуроллар одатдагидек тақдим этилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!