New York Post хабарига кўра, тиббиёт муассасаси ходимлари ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларини қўйиш учун жой қидираётганида тасодифан расмларни топишган. Омборда Виллем де Кунинг, Александр Колдер, Роберт Дэш ва бошқа машҳур рассомларнинг литография, расм ва ёғочдан ясалган ҳайкаллари бор эди.
Мутахассисларнинг фикрича, 1950-1980 йилларда яратилган ушбу асарларнинг барчаси рассомларнинг касалхонадаги шифокорларга берган совғаси эди, чунки ўша пайтда у ҳудуддаги ягона тиббиёт муассасаси бўлган.
Топилган барча ишлар "Kaminski" ким ошди савдосида сотилади. Уларнинг бошланғич нархи юз минг долларни ташкил этди, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, бу миллионга етиши ҳам мумкин. Ким ошди савдосидан тушган маблағ касалхонага ва Саутгемптон тарихий музейига топширилади.
Аввалроқ, АҚШда дўкон хизматчиси Сальвадор Дали чизган суратни топганди. Мутахассислар Дантенинг "Илоҳий комедия" асари учун акварелда чизилган бир қатор расмлар Далига тегишлилигини аниқлаган эди. Асар 1200 долларга сотилган ва ундан тушган маблағ хайрия ишларига сарфланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.