АҚШда хавфли моддалар юкланган поез рельсдан чиқиб кетди, вагонлар аланга ичида қолди

АҚШда хавфли моддалар юкланган поез рельсдан чиқиб кетди, вагонлар аланга ичида қолди

АҚШнинг Огайо штатида хавфли моддалар олиб кетаётган юк поездининг 50 га яқин вагони рельсдан чиқиб кетди.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Қайд этилишича, поезд вагонларининг бир қисми рельсдан чиқиб кетганидан сўнг улар аланга ичида қолган.

“Ёнғин ҳамон давом этмоқда, темир йўллар ҳамон тўсиб қўйилган”, — дейилади хабарда.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!