АҚШда вазият оғир: халқ полициячиларни ўлдирмоқда (ФОТО)

АҚШда вазият оғир: халқ полициячиларни ўлдирмоқда (ФОТО)

АҚШда афро-америкалик Жорж Флойднинг полиция томонидан қўлга олиниши вақтида ҳалок бўлганлиги сабабли норозилик намойишлари авж олгани ҳақида хабар бергандик. Бугун Лас-Вегас шаҳрида полиция ходимининг бошига ўқ узишган. Бу ҳақда 8News полиция манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахс Circus Circus казиносида полициячига ўқ узган.

Полициячига ўқ узиш билан боғлиқ яна бир воқеа Лас-Вегасдаги федерал судда содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳар полицияси ходими отиб ўлдирилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!