Қўшма Штатлардаги Сан-Франциско шаҳрида озиқ-овқат чиқиндилари қўшилган пицца ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этилди.
Бу ҳақда “Waste 360” томонидан хабар қилинди.
Таъкидланишича, "Ugly Pickle Co." деб номланган янги бренд ошпазлар Дэвид Мерфи ва Кайла Абэ томонидан яратилган. Улар меҳр билан ўз маҳсулотларини "ахлат пироглари" деб аташмоқда.
Ошпазларнинг таъкидлашича, янги пиццаларни ишлаб чиқаришда одатда йўқ қилинадиган масаллиқлар — ҳолати яхши бўлмаган сабзавот ва мевалар, қайта ишланган дон кабилардан фойдаланилади.
Озиқ-овқат чиқиндиларини кундалик ҳаётда минималлаштириш мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлаётган ошпазларнинг сўзларига кўра, бундай стартап питсса ишлаб чиқариш учун маҳсулотлари сотиб олинадиган фермерларга ҳам ёрдам бериши мумкин.
Маълум қилинишича, ғайриоддий таом 2021 йил баҳорида очилиши кутилаётган “Shuggie's Trash Pie + Natural Wine”да сотувга қўйилади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.