Хитой АҚШнинг муҳим инфратузилмасига киберҳужумлар уюштириши мумкин, дея огоҳлантирди Давлат департаменти. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Microsoft таҳлилчиларининг фикрича, Хитойнинг Volt Typhoon компанияси АҚШдаги ҳарбий ва давлат муассасаларига қарши кибержосусликни амалга оширган. Хусусан, Хитой томони нефт ва газ қувурлари, шунингдек, темир йўл тизимига қарши киберҳужумларни амалга ошириши мумкин.
“Бундай ҳолатларда тажовузкор мақсадли тармоқда ўз вазифаларини бажариш учун рухсат олиш учун кўпинча қонуний ҳисоб маълумотлари ва қонуний тармоқ бошқарув воситаларидан фойдаланади. Антивирус каби кўплаб анъанавий аниқлаш усуллари бу тажовузларни аниқлай олмайди", деди АҚШ Киберхавфсизлик ва инфратузилмани ҳимоя қилиш агентлиги директорининг ижрочи ёрдамчиси Эрик Голдштейн.
Ўз навбатида Пекин ўз жосуслари Ғарбда фаолият юритаётгани ҳақидаги даъволарни рад этиб, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг огоҳлантиришини жамоавий дезинформация кампанияси деб атади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.