Қўшма Штатлар Венгрияга Россиядан нефть ва газ сотиб олишни тақиқловчи санкциялардан бир йил муддатга воз кечди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Канадада бўлиб ўтган G7 саммити якунлари бўйича журналистларга маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг энергия таъминотини тўсатдан тўхтатиш Венгрия иқтисодиёти учун "ҳаддан ташқари шикаст" бўлади.
"Қувурлар ва нефть ва газ таъминотига келсак, гап бир йил муддатга воз кечиш ҳақида кетяпти... Бу энергия манбаларидан маҳрум бўлиш Венгрия учун ўта беқарорлик бўлади", деди Рубио.
Давлат котиби Киев билан Украина энергетика тармоғини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган қурол етказиб бериш бўйича музокаралар ҳақида ҳам гапирди. "Аммо охир-оқибат, агар бу ускуна ўрнатилгандан кейин бир ҳафта ўтиб йўқ қилинса, муаммо бўлиб қолаверади. Сўнгги икки-уч йил ичида шундай бўлган", - дея қўшимча қилди у.
Рубио, шунингдек, Россия ҳозирда Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилишга тайёр эмаслигини, АҚШ ва Россия президентларининг эҳтимолий учрашуви аниқ натижаларга олиб келиши кераклигини таъкидлади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.