АҚШ ва Буюк Британия Яман пойтахтига 6 марта ҳаво ҳужумини уюштирди
Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар АҚШ ва Буюк Британия пойтахт Санага олтита ҳаво ҳужуми уюштирганини маълум қилди.
Ҳусийларнинг "Ал-Масираҳ" телеканали хабарига кўра, АҚШ ва Буюк Британиянинг пойтахт Сана шаҳрига, жумладан, мудофаа ва ахборот вазирликлари биноларига 6 марта ҳаво ҳужуми уюштиргани билдирилди.
Ҳужум натижасида қурбон бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги, етказилган зарар ҳақида маълумот берилмаган.
АҚШ ва Буюк Британия бу борада ҳозирча баёнот бергани йўқ.
Ҳусийлар ҳарбий воизи Яҳё Сери ўз баёнотида ҳусийларга алоқадор Яман қуролли кучлари ракеталардан фойдаланган ҳолда иккита "маҳоратли ҳарбий операция" ўтказганини айтди.
Серига кўра, биринчи операцияда "Исроилнинг босиб олинган Фаластиннинг Яффа минтақасидаги Бен Гурион аеропорти иккита ҳиперсоник баллистик ракета билан урилган", "иккинчи операцияда эса, ишғол остидаги Қуддус жанубидаги электр стансиясига баллистик ракета тегди"
Унинг сўзларига кўра, ракеталар иккала ҳолатда ҳам нишонларни муваффақиятли урган. Серининг таъкидлашича, ҳужум "USS Harry Truman" самолёт ташувчисидан мамлакатга кўп сонли дрон ва ракеталарнинг учирилиши" билан бир вақтга тўғри келган.