АҚШ Тайванга 360 миллион долларлик қурол етказиб беради

АҚШ Тайванга 360 миллион долларлик қурол етказиб беради

АҚШ Давлат департаменти Тайванга 360 миллион долларлик қурол етказиб беришга рухсат берди. Партияга ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари киради, дея хабар беради «Voice of America».

«Ушбу қуроллар қабул қилувчи томоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва минтақада ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий мувозанатни сақлашга ёрдам бериш учун мўлжалланган», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Тайван қиймати 60 миллион долларлик Switchblade-300 ракеталарини ва 300 миллион долларлик барча жиҳозлари билан ALTIUS 600М-В дронларини олиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!