АҚШ Тайван учун кредит-лизинг тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни бошлади

АҚШ Тайван учун кредит-лизинг тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни бошлади

Республикачилар ташаббусни Конгрессга тақдим этиш ниятида, деб хабар бермоқда Fox News.

Қонун лойиҳаси муаллифлари президентга Тайванга техника ва қурол-яроғ етказиб бериш ваколатини беришни таклиф қилмоқда.

"Тайван Хитой Коммунистик партияси нима дейишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар уни мудофаа таъминоти, жумладан, қурол ва жиҳозлар билан қўллаб-қувватлашини билиши керак", деди сенатор Блэкберн.

▪️Май ойида Байден Украина учун кредит-лизинг тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!