AҚШ суди Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши 2018 йилда Washington Post шарҳловчиси Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича киритилган даъвони рад этди.
“Қарор AҚШ президенти маъмурияти томонидан шаҳзоданинг “дахлсизлиги”га ишора қилган тавсиясидан сўнг қабул қилинди”, деб хабар беради AXIOS.
“Суднинг хавотирига қарамай, бин Салмоннинг мавқеи ва унинг Қошиқчи қотиллигига алоқадорлиги ҳақидаги ишончли даъволарни ҳисобга олган ҳолда, Қўшма Штатлар судга унинг (халқаро) дахлсизлиги ҳақида маълум қилди”, дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, худди шу иш бўйича валиаҳд шаҳзоданинг собиқ маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтаний, шунингдек, Саудия Aрабистони разведка хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Aҳмад ал-Aсирийга қарши даъволар ҳам рад этилди.
Судья "шахсий юрисдикция туфайли жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳеч қандай асослар йўқлиги”га таянгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Washington Post газетаси шарҳловчиси Жамол Қошиқчи 2018 йилда Саудия Aрабистонининг Туркиядаги консуллигида ўлдирилган эди. AҚШ ва Туркия шаҳзода бин Салмонни журналистни ўлдиришга буйруқ берганликда айблаган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.